Хитой миллий нефт корпорацияси (CNPC) «Марказий Осиё-Хитой» газ қувури қурилишини жадаллаштиришни режалаштирмоқда. 

Қувур Туркманистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон орқали ўтади ва тармоқнинг D йўналишига айланади. Ҳозирги вақтда «Марказий Осиё – Хитой» газ қувурининг A, B, ва C йўналиши фаолият юритмоқда. D қувурининг қуввати йилига 30 миллиард куб метрни ташкил қилади. 

Қайд қилинишича, янги тармоқнинг ўтказувчанлиги A, B, ва C йўналишларидан 50 фоиз ортиқ бўлади. 

A, B, ва C линиялари Туркманистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳудудидан ўтади, лойиҳавий газ етказиш қуввати йилига 55 миллиард куб метрни ташкил этади. D линияси ишга туширилгач, Туркманистоннинг Хитойга газ етказиб бериш имконияти йилига 35 миллиарддан 65 миллиард куб метргача ошади.