Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Люксембургда Эстония ташқи ишлар вазири Маргус Цахкна билан учрашди.

«Эстония ташқи ишлар вазири Маргус Цахкна жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз», – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. 

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, етакчи компаниялар билан қўшма лойиҳаларни илгари суриш, шунингдек, рақамли технологиялар соҳасида Эстониянинг илғор тажрибасини Ўзбекистонга олиб кириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар кўриб чиқилган.

Шунингдек, реадмиссия қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим ҳам имзоланди.

Реадмиссия (инглизча to readmit — қайтариб олиш) — давлатнинг бошқа давлатдан чиқариб юборилиши лозим бўлган ўз фуқароларини (шунингдек, баъзи ҳолларда илгари шу давлатда бўлган ёки истиқомат қилган хорижликларни) қабул қилишга розилиги.