Ўзбекистон | 10:33 / 27.10.2023
7073
2 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари қуруқ ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва якшанба куни кундузи ҳаво +26...+29 даражагача исийди.

Фото: Kun.uz

Кеча кундузи, шунингдек, ўтган кечаси Ўзбекистон ҳудуди Волгабўйи ҳудудларидан кириб келган нам ва салқин ҳаво таъсири остида бўлди. Марказий, шарқий ҳудудлар бўйича ёмғир ёғди, тоғларда эса баъзи жойларда ёмғир кучли бўлди.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, эрталабга келиб, бироз ёмғир ёғиши фақат Тошкент вилояти, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида сақланиб турди.

Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати +20...+25 даража атрофида бўлади.

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва якшанба куни кундузи ҳаво +26...+29 даражагача исийди.

Шунингдек, қуруқ ва илиқ об-ҳаво республика бўйича ва 30 октябр, душанба куни ҳам сақланиб туради.

Пойтахтда 27-29 октябр кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат бугун кундузи +22...+24 даража, шанба куни +24...+26 даража, якшанба куни +26...+28 даража бўлади. Ҳарорат кечалари +9...+12 даража атрофида бўлади.

Мавзуга оид