Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТТД раҳбари «Ўзбекистон-2030» стратегиясини амалга оширишда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди
Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов БМТнинг Тараққиёт дастури раҳбари Ахим Штайнер билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Фото: Дунё
Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва БМТТД ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, хусусан, камбағалликни қисқартириш ва Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришиш бўйича мамлакат вазифаларини бажаришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.
БМТнинг Тараққиёт дастури раҳбари Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда сезиларли муваффақиятга эришаётганини қайд этди. Шунингдек, у БРМга эришиш учун Марказий Осиёда биринчи суверен облигациялар чиқарилишини олқишлади.
Ахим Штайнер БМТТД «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга оширишда кўмак беришга тайёрлигини ҳамда мамлакат учун муҳим бўлган соҳаларда турли лойиҳаларни амалга оширишда Ўзбекистон ҳукумати билан янада яқин ҳамкорлик қилишга интилишини тасдиқлади.
Мавзуга оид
15:41 / 02.01.2026
20 та туризм кластери ташкил этилиб, 4 мингта янги меҳмонхона ва хостел очилади
13:47 / 31.12.2025
Ҳар йили 500 нафар иқтидорли ёшлар хориждаги нуфузли олийгоҳларга юборилади
11:18 / 31.12.2025
Профилактика кучайтирилади: юқумли бўлмаган касалликлар эрта аниқланади
11:14 / 31.12.2025