Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ҲАМАС Исроилдан 5 кунлик сулҳ сўради
Эвазига гаровга олинганларнинг бир қисмини озод қилишни таклиф этди.
ҲАМАС етакчиларидан бири Али Барака Financial Times газетасига берган интервюсида 5 кунлик оташкесим эвазига гаровга олинган хорижликларнинг бир қисмини озод қилишини айтди.
Исроил фуқароларини озод қилиш учун қўшимча шартлар қўйилади, деб қўшимча қилди у. Шу билан бирга, Али Барака ҲАМАС асирга олинган исроиллик аскарларни қўйиб юбормаслигини ва уларни ўзаро асирларни алмаштириш учун қолдиришини айтди.
Исроил маълумотларига кўра, ҲАМАС аъзолари 229 кишини гаровда ушлаб турибди.
27 октябр куни Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) Ғазо секторида қуруқлик операцияси кенгайтирилганини эълон қилди. Тошкент вақти билан соат тахминан 22:00 да Ғазо секторига оммавий зарбалар берилди. Оқибатда, ҳудудда алоқа ва интернет йўқолиб қолгани ҳақида хабар берилди. Шу билан бирга, сектор чегарасида Исроил танклари ва артиллерияси йўл олгани айтилди.
Мавзуга оид
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:56 / 19.06.2026