Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева 28 октябр куни Хитой маданият ва туризм вазири Ху Хэпин бошчилигидаги ХХР делегацияси билан учрашди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон–Хитой муносабатларини маданий-гуманитар ва туризм соҳаларида янада чуқурлаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилган.


«Хусусан, Ўзбекистон ва Хитойда турли маданий тадбирларни ташкил этиш, шунингдек, қадимий маданий мерос обидаларини асраб-авайлаш бўйича режалаштирилган қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилишини атрофлича муҳокама қилдик», деб ёзди Мирзиёева ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.

















