Ўзбекистон | 16:40 / 01.11.2023
15569
1 дақиқада ўқилади

Ипакчиликни ривожлантириш қўмитасига янги раис тайинланди

Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси сифатида иш бошлади. У бу лавозимда Баҳром Шарипов ўрнини эгаллади.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Иқболжон Одилжонович Эргашев президент қарорига асосан Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Иқболжон Эргашев 1981 йил 26 майда Фарғона вилояти Қува туманида туғилган. Фарғона давлат университетини ҳамда Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган.

2002−2010 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги вилоят бошқармасида, 2010−2016 йилларда вазирликнинг турли масъул лавозимларида ишлаган.

2016 йилдан 2021 йилгача Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси бўлиб фаолият юритган.

2021 йил майидан буён Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаётганди.

  • Маълумот учун, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига 2022 йил октябридан Баҳром Шарипов раҳбарлик қилиб келганди. У қатор танқидий чиқишлар ортидан 2023 йил август ойи ўрталарида лавозимидан озод этилди.  

Мавзуга оид