Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Россияда амалдорлар урушга ёллаш ҳолати ҳақида ҳисобот беришга мажбур бўляпти
«Важные истории» маълумотларига кўра, Россияда минтақавий ҳокимият органлари Украинадаги урушга ёллаш билан шуғулланяпти. Армияга қабул қилишнинг устувор тоифалари маҳкумлар, қарздорлар, мигрантлар ва бошқа заиф гуруҳлардир.
Россия президентининг Марказий федерал округдаги (МФО) ваколатли вакили идораси минтақавий ҳокимият органларидан мигрантлар, банкротлар, қарздорлар, ишсизлар ва бошқа ижтимоий заиф гуруҳлар вакилларини ҳарбий шартномалар учун жалб қилишни талаб қиляпти. Шу билан бирга, вилоят мутасаддилари ушбу иш натижалари тўғрисида ҳар ҳафта ҳисобот бериши керак, деб хабар берди «Важные истории» нашри 2 ноябр, пайшанба куни ўз ихтиёридаги ҳужжатларга - тегишли кўрсатмаларга эга хат ва биринчи навбатда урушга юборилиши керак бўлган аҳолининг 22 тоифаси кўрсатилган махсус бланкага таяниб.
2023 йил 3 октябрдаги хатда Россия президентининг МФОдаги ваколатли вакили Игор Шчеголев «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига фуқароларни белгиланган шаклда РФ Қуролли кучлари билан шартномалар тузишга жалб қилиш бўйича иши тўғрисида ҳар ҳафта маълумот беришни таъминлаш»ни буюргани кўрсатилган. Хатга илова қилинган жадвалда мансабдор шахслар шартнома тузиш бўйича учрашганлар сонини, ҳар бир туман, округ ва шаҳар бўйича Украинага қарши урушга киришишга рози бўлганлар сонини киритиши керак. Бундан ташқари, жадвалда қабул қилиш режаси ва ушбу режанинг неча фоизи бажарилгани тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши керак.
Ёлланиши керак бўлган фуқаролар тоифалари орасида захирадаги россияликлар, шу жумладан 2022 ва 2023 йилларда демобилизация қилинганлар, ҳарбий хизматни ўтаётган ва ҳарбий хизматга чақирилиши керак бўлганлар, шунингдек, кичик ёки ўртача оғирликдаги жиноятларни содир этган шахслар бор. Бундан ташқари, ахлоқ тузатиш муассасаларида сақланаётган маҳкумлар, банкрот ва катта миқдорда қарзи бўлганлар, ишсизлар, фуқароликка ариза берган ёки чиқариб юборилиши лозим бўлган хорижликларни ёллаш таклиф этилмоқда.
Ҳуқуқ ҳимоячиси урушга кетишга тайёр одамларнинг камлиги ҳақида
«Гражданин. Армия. Право» жамоат ҳаракати раҳбари Сергей Кривенко фикрича, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари вакилларини ёллаш Мудофаа вазирлигида урушга боришни хоҳловчилар етишмаётгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. «Шунинг учун ижро ҳокимиятига ушбу ишга қўшилиш ва уни кам таъминланган қатламлар: мигрантлар, қарздорлар, яъни қандайдир тарзда босим ўтказиш мумкин бўлганлар орасида мақсадли равишда ўтказиш бўйича қатъий топшириқ берилган», - деб ҳисоблайди Кривенко.
Унинг сўзларига кўра, шартнома имзолаш ихтиёрий деб ҳисобланса-да, «кўндириш ёки баъзи шартларни қўйиш ёхуд одам ҳаётини чидаб бўлмас ҳолга келтириш мумкинлиги ҳаммага маълум». Хусусан, ҳуқуқ ҳимоячиси миграция қонунчилигидаги камчиликлар туфайли Россия фуқаролигини олишни хоҳловчиларга босим ўтказиш имкониятини таъкидлади.
Мавзуга оид
08:27 / 04.06.2026
Эрон билан уруш Конгрессда ҳам баҳсларга сабаб бўлмоқда
16:56 / 03.06.2026
Сахалин ороли ва Тинч океани флотидан айрилган Россия – Рус-япон уруши тарихи
18:35 / 05.05.2026
Telegram’даги тузоқ – Ўзбекистонда Россия-Украина урушига ёлловчи шахслар пайдо бўлмоқда
10:18 / 28.03.2026