Ўзбекистон | 12:38 / 03.11.2023
24903
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида расмий маълумот берилди.

Фото: Видеодан кадр

Бугун, 3 ноябр куни соат 10:40 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Жарқўрғон 3-берк кўчаси 163-уйда жойлашган ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 8 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса рўй берган ҳудудга соат 10:45 да етиб борган. Соат 11:24 да ёнғин қуршаб олинди, соат 11:54 батамом ўчирилган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни куйиш тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари тўғрисида хабар келиб тушмади.

Воқеа жойига шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид