Мулоқот чоғида Ўзбекистондаги ислоҳотлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти, ёшларнинг замонавий талаблар даражасида таълим олиши учун яратилаётган қулай шароитлар, ушбу йўналишда йўлга қўйилган халқаро ҳамкорлик кўлами ҳақида сўзлаб берилди.
Ҳиндистоннинг Амити ва Шарда университетлари, "Самбрам" АТ-институти ва "Ачарья" институтлар гуруҳи кампуслари мамлакатда муваффақиятли фаолият юритаётгани билан бир қаторда, Ўзбекистон олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ҳиндистонлик ёшларнинг сафи кенгаяётганига эътибор қаратилди.
Учрашув иштирокчиларида ўзбек халқининг бой тарихи, бетакрор маданий-маънавий мероси, турмуш тарзи ва урф-одатлари ҳақидаги маълумотлар катта таассурот қолдирди.
















