Ўзбекистон | 08:17 / 04.11.2023
3562
2 дақиқада ўқилади

Рақобат ривожланиши индекси ОАВда эълон қилинади

Рақобат қўмитаси ҳар йили 1 июнга қадар Сенатга ўтган йилдаги даврдаги индекснинг ҳолати бўйича ҳисобот беради.

Вазирлар Маҳкамасининг «Рақобат муҳитини баҳолашнинг самарали тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди

2023 йил 1 январда Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ҳар йили Сенатга ахборот бериладиган Рақобат ривожланиши индекси жорий қилинган.
 
Ҳужжатга мувофиқ, қуйидаги вазирлик ва идоралар ҳар йили 1 апрелга қадар Рақобат қўмитасига индексни шакллантириш учун керак бўлган маълумотларни тақдим этади:

  • Давлат активларини бошқариш агентлиги;
  • Статистика агентлиги;
  • Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
  • Адлия вазирлиги;
  • Энергетика вазирлиги;
  • Транспорт вазирлиги.

Тақдим этиладиган маълумотлар:

тегишли бозорларда давлат улушларини қисман ёки тўлиқ сотиш учун давлат томонидан ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши керак ёки керак эмаслиги тўғрисида маълумот;
давлат корхоналарини бошқариш механизмлари тўғрисида маълумот;
давлат харидлари ва оммавий тендерларда иштирок этиш талаблари;
давлат харидларида берилган имтиёзлар (агар мавжуд бўлса);
қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқишда манфаатдор шахсларнинг иштироки тўғрисида умумий маълумотлар ва асословчи ҳужжатлар ва бошқалар.

Тақдим этилган маълумот асосида индекс шакллантирилади ва ОАВда эълон қилинади. Рақобат қўмитаси ҳар йили 1 июнга қадар Сенатга ўтган йилдаги даврдаги индекснинг ҳолати бўйича ҳисобот беради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид