08:11 / 05.11.2023
27650

Тошкентда МЧЖ директори ўринбосари 20 минг доллар пора билан қўлга тушди

Сирдарёда Кадастр агентлиги ходими савдо дўконининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш учун 1,2 минг доллар сўради.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида савдо дўкони олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Қайд этилишича, департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Б.Б.” ихтисослашган савдо комплекси МЧЖ директори ўринбосари Ф.К. фуқаро С.К.га МЧЖ балансида янги қурилган енгил конструкцияли савдо дўконини танишлари ёрдамида олиб бериши эвазига 20 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Мирзаобод туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса Кадастр агентлигининг Оқолтин туман бўлими бошлиғи С.Р. тадбиркор Д.Т.нинг енгил типдаги савдо дўконининг кадастр ҳужжатларини танишлари ёрдамида 1,2 минг доллар эвазига расмийлаштириб беришини айтиб, шундан 500 доллар ва 1,2 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top