Исроил мудофаа армиясининг (ЦАҲАЛ) Ғазо секторидаги қуруқлик амалиёти бошланганидан бери бир ҳафтадан ортиқ вақт ўтди. Бу вақт ичида авиация ва артиллерия ҳамроҳлигида ҳаракатланаётган ЦАҲАЛ ҳарбий хизматчилари сектор ҳудуди бўйлаб чуқур кириб борди. Исроилнинг Ғазо ичкарисига бостириб кириши у ердаги шусиз ҳам оғир аҳволда бўлган гуманитар вазиятни янада қийинлаштирди: бир миллиондан ортиқ аҳоли ўз уйларини вақтинча тарк этишга мажбур бўлган, минглаб кишилар ҳалок бўлган. Қочқинлар лагерлари тўлиб-тошган (бундай жойлар ҳам ҲАМАС етакчилари ҳам яширингани ҳақидаги маълумотлар туфайли авиазарбага учрамоқда), ичимлик суви ва биринчи галда зарур маҳсулотлар тақчиллиги юзага келган. Урушнинг барча жиҳатлари Исроил армияси ва мустақил халқаро агентликларнинг фотосуратчилари томонидан қайд этилмоқда. 

Ғазо сектори шимолидаги Бейт-Ҳанунда исроилликлар авиазарбасидан кейин кўтарилган тутун. 2023 йил 4 ноябр
Atef Safadi / EPA / Scanpix / LETA
Ғазо сектори Исроил артиллерияси томонидан бомбардимон қилиниши, Исроил томондан кўриниш, 2023 йил 2 ноябр. Панорамада ўнгда сектор ҳудудига ракеталар тушаётгани, чапда эса ёритувчи снарядлар портлаётганини кўриш мумкин
Fadel Senna / AFP / Scanpix / LETA

 

Исроил мудофаа армияси ҳарбий хизматчилари Ғазо сектори ҳудудида. Фото: ЦАҲАЛ
Ғазо сектори ҳудудида Исроил армияси зирҳли техникалари карвони. Фото: ЦАҲАЛ
Исроиллик ҳарбийлар Ғазо секторидаги қуруқлик амалиёти чоғида. Фотода зирҳли техникалар карвони олдида зирҳланган булдозерлар кетаётганини кўриш мумкин — бу техникалар йўлни миналардан тозалаб боради. Фото: ЦАҲАЛ
Исроилликлар зирҳли техникаси сектордаги аҳоли яшаш манзилларидан биридаги вайрон бўлган бино олдида. Фото: ЦАҲАЛ