08:10 / 07.11.2023
2992

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда коррупциоген омиллар қандай аниқланиши белгиланди

Адлия вазирининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларида коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш услубиётини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи қабул қилинди.

Фото: Kun.uz

Услубиёт қуйидагиларни акс эттирувчи жадвал шаклида келтирилган:

коррупциоген омиллар;
коррупциоген омилларнинг тушунчаси;
мисоллар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар.
 
Мисол сифатида қуйидаги норма келтирилган: «Ваколатли орган текшириш давомида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этилиши устидан назорат тартибида текшириш ўтказиши мумкин. Назорат тартибида текшириш ваколатли орган фармойиши асосида ўтказилади».

Ушбу ҳолатда текшириш ўтказиш тартиби, муддати ва шакли мавжуд эмас.

Умумий ҳисобда 29 та коррупциоген омил, шу жумладан қуйидаги янги омиллар бўйича мисоллар келтирилган:

давлат органлари томонидан бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар сарфланишининг шаффоф тартиб-таомили мавжуд эмаслиги;
солиқ ва йиғимларни ҳисоблаш ва ундириш жараёнларининг мураккаб ва ноаниқлиги;
танлов(аукцион) таомилларидан бўйича товлашга имкон берувчи нормаларнинг мавжудлиги;
давлат органлари ва давлат улуши бор ташкилотларда давлат харидларини амалга оширишнинг шаффоф механизмлари мавжуд эмаслиги;
текшириш ва тафтишларни ўтказиш тартибининг мавжуд эмаслиги;
молиявий санкцияларни қўллашнинг шаффоф тартиби йўқлиги.

Top