Ўзбекистон | 09:03 / 07.11.2023
3918
1 дақиқада ўқилади

Стадион ва футбол майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади

Ҳудудлардаги барча стадион ва футбол майдонлари хатловдан ўтказилиб, таълим ва спорт ташкилотлари ҳамда эгаси номаълум стадион ва футбол майдонларидан спорт фаолияти билан боғлик бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.

Фото: Kun.uz

«Футбол-таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган футбол инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

2023 йил 31 декабрга қадар ҳудудлардаги барча стадион ва футбол майдонлари хатловдан ўтказилиб, таълим ва спорт ташкилотлари ҳамда эгаси номаълум стадион ва футбол майдонларидан спорт фаолияти билан боғлик бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади ҳамда уларни таъмирлаш ва мақсадли фойдаланилиш ташкил этилади.

2024-2025-ўқув йилидан бошлаб мини-футбол инфратузилмалари мавжуд таълим ташкилотларида спорт секциялари фаолияти, улар ўртасида тизимли мусобақалар ўтказиш йўлга қўйилади.

2024-2025 йиллар давомида Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази томонидан таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари учун мини-футбол бўйича қисқа муддатли курслар ташкил этилади.

2025 йилдан бошлаб таълим ташкилотларини янгидан қуриш, реконструкция қилишда мини-футбол майдонлари ташкил қилиниши инобатга олинади ҳамда зарур маблағлар ажратилиши назарда тутилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид