Жаҳон | 12:03 / 08.11.2023
4800
2 дақиқада ўқилади

Навалний 22 марта тергов изоляторига жойлаштирилди

Ахлоқ тузатиш колониясида жазо муддатини ўтаётган мухолифатчи Алексей Навалний яна жазо изоляторига жўнатилди. Унинг жазо камерасида ўтказган умумий вақти 251 кунни ташкил қилади. 

Фото: Reuters

Владимир вилоятидаги колонияда жазо муддатини ўтаётган мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навалний қамоқ муддати бошланганидан бери 22-марта жазо изоляторига жўнатилди. Бу у ерда 21-жазо чораси тугаганидан кейин деярли дарҳол содир бўлди. «ФБК» асосчиси 7 ноябр, сешанба куни жазо камерасига жойлаштирилгани ҳақида ўзининг Telegram-каналида ёзди. 

У жазо изоляторидан бор-йўғи бир кечага озод қилинди ва дарҳол яна 15 сутка берилди. «Маҳкум Навалний ёзув материалларининг мусодара қилинишига норозилик билдириб, ўз хонасини тарк этишдан ва ўзи олиб борилиши керак бўлган бошқа хонага киришдан бош тортди. Шу муносабат билан унга нисбатан бир кун давомида 4 марта жисмоний куч қўлланган», - дея иқтибос келтиради Навалний колония маъмурияти қароридан.

24 октябр куни 12 кунлик тергов изоляторига аввалги жойлаштиришга қамоқхона прапоршчигининг ҳисоботи сабаб бўлди, у Навалнийни «қадр-қимматини камситиш»да айблади.

Навалний 19 йиллик жазо муддатини ўтамоқда 

Алексей Навалний Москва шаҳар суди томонидан 2023 йил августида янги «экстремистик» иш бўйича махсус режимли колонияга 19 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. У Владимир вилоятидаги Мелеховода жойлашган ахлоқ тузатиш колониясида жазо муддатини ўтамоқда. 

Октябр ойида Навалнийнинг уч адвокати – Алексей Липцер, Вадим Кобзев ва Игор Сергунин «экстремистик жамият»да иштирок этганликда айбланиб, ҳибсга олинган эди. Тергов фикрича, адвокатлар сиёсатчидан унинг жамоасига «мунтазам равишда маълумот юбориб турган». 

Мавзуга оид