«Дунё» хабарига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида ахборот технологиялар соҳасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Раид Абунаён Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорлик кўламининг ривожланишига икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродалари туфайли эришилганини таъкидлади.
DATAVOLT вакили компания инновацион маълумотлар базаси марказларини барпо этиш, хорижий давлатлар билан тажриба алмашиш ва ахборот технологиялар соҳасида ҳамкорлик қилишга ихтисослашгани туфайли Марказий Осиё минтақасида Ўзбекистон асосий бозор ҳисобланишини билдирди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида компания вакилларининг Ўзбекистонга бизнес миссиясини ташкил этиш, мамлакат тегишли вазирлик ва идоралар билан онлайн музокаралар уюштириш хусусида келишиб олди.
















