Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари стратегик шерикликни ривожлантириш масаласини кўриб чиқди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Суҳбат аввалида Туркманистон президенти туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари ҳамда олий даражадаги келишувлар ижроси батафсил кўриб чиқилди.
Томонлар Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва чуқурлашган стратегик шериклик изчил ривожланиб, мустаҳкамланиб бораётганини қайд этди.

Савдо, саноат, энергетика, сув хўжалиги, транспорт ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорлик кенгаймоқда. Ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алоқалар фаол. Жорий йил октябрь ойида Туркманистон ва Ўзбекистон маданият кунлари муваффақиятли ўтказилди.
Икки мамлакат президентлари минтақавий кун тартиби ва кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқди.

Мавзуга оид
23:02 / 11.12.2025
Шавкат Мирзиёев Ашхободда Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашди
15:13 / 17.11.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон стратегик шерикликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олди
14:32 / 17.11.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари ҳамкорликка оид янги ҳужжатлар тўпламини имзолади
13:50 / 17.11.2025