"Korzinka" супермаркетлар тармоғи ўз меҳмонларини унумли таклифлар билан хушнуд қилишда давом этади. Бу гал Ўзбекистондаги энг йирик чакана савдо тармоғи, Chery брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори — ADM Global билан бирга “Chery Arrizo 6 Pro сизни кутмоқда” акцияси бошланганини эълон қилди. Бош совринга кенг, қулай ва технологик Chery Arrizo 6 Pro автомобили қўйилган.

Korzinka Plus картасидан (жисмоний, Коrzinka мобил иловаси ёки Korzinka Go иловасига бириктирилган шакллари) фойдаланиб, 200 000 сўмдан бошлаб харид амалга оширган "Коrzinka"нинг барча меҳмонлари ва Korzinka Go онлайн-супермаркети фойдаланувчилари автоматик равишда акция иштирокчисига айланадилар. Чекдаги ҳар 200 000 сўм учун харидлардан сўнг фойдаланувчиларга дарҳол автомобил ўйинида иштирок этиш учун бир виртуал купон ва 38 000дан зиёд совринлар ўйналаётган Korzinka мобил иловасидаги мини-ўйинда иштирок учун бир имкон ҳисобланади.

Korzinka Goʼдан янги акцияда совринлар сони янада ортди. Бу 38 000дан зиёд ваучерлар ва бепул етказув учун промокодлар, шунингдек, Chery Arrizo 6 Pro ўйинида иштирок этиш учун қўшимча имконлар дегани. Бунинг учун эса Korzinka иловасини сўнгги талқингача янгилаб олиш зарур, чунки айнан ушбу иловада кўплаб совринли мини-ўйинда иштирок этиш учун имконлар ҳисоблаб борилади. Чекдаги сумма қанча катта бўлса, орзиқиб кутилган совринни ютиш учун имконлар шунча кўп бўлади.

Мини-ўйин совринлари ичида: 

● 10 000 сўм номиналдаги 7 000 ваучер;

● 15 000 сўм номиналдаги 5 600 ваучер;

● 25 000 сўм номиналдаги 3 500 ваучер;

● 50 000 сўм номиналдаги 1 750 ваучер;

● 100 000 сўм номиналдаги 210 ваучер;

● Korzinka Go орқали бепул етказув учун 20 000 промокод;

● Chery Arrizo 6 Pro ўйинидаги иштирок учун қўшимча купонлар бор.

Korzinka ваучер ва промокодлар ўйналадиган мағлубиятсиз мини-ўйин фақатгина Korzinka расмий мобил иловасида ўтказилишига алоҳида эътибор қаратади. Ютилган барча ваучерларни мобил илованинг “Акция ва бонуслар” бўлимида кўздан кечириш мумкин.