Дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик либераллаштирилмоқда
Маъмурий кодекс учувчисиз учадиган аппаратларни, улар бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш ҳаракатларини содир этганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норма билан тўлдирилмоқда.
Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Хусусан, “Айрим тоифадаги жиноий қилмишлар учун жавобгарлик либераллаштирилиши муносабати билан Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, мамлакат ҳудудида учувчисиз учадиган аппаратлар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларининг белгиланган тартибда мажбурий декларация қилинадиган транзитидан ташқари уларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш тақиқланган. Жазо чоралари қатъий белгиланган бўлса-да, ушбу тоифадаги жиноятлар сони йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Қонун ташаббускорлари шундан келиб чиқиб, жавобгарликни кучайтиришни таклиф қилмоқда.
Лойиҳага кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш ҳаракатларини содир этганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи норма билан тўлдирилмоқда. Шунингдек, Жиноят кодексининг белгиланган санкцияларига муқобил жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш каби жазо турлари киритилмоқда.
Фракция аъзолари учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда республика ҳудудига олиб кириш фуқаролар томонидан қонунчилик талабларини билмаслик оқибатида ҳам содир этилаётганига эътибор қаратди.
Хусусан, узоқ муддат чет эл ҳудудида яшаб қайтган фуқаролар ёки республикага биринчи маротаба кириб келаётган чет эл фуқаролари томонидан ҳам бундай мосламаларни олиб киришга тақиқ борлигидан хабари бўлмаслиги ҳам ҳуқуқбузарлик содир этилишига сабаб бўлаётгани таъкидланди.
Йиғилишда қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
10:47 / 11.11.2024
Россия 145 та дрон билан Украинанинг йирик шаҳарларига ҳужум қилди
10:58 / 07.11.2024
Хитойда 158 км магистрал йўл дронлар ёрдамида қурилди
10:40 / 06.11.2024
Психологик ёрдам кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
17:36 / 04.11.2024