Ўзбекистон COP28да қатнашади. Аввалги режаларнинг қанчаси бажарилди?
Дубайда ўтадиган халқаро иқлим конференциясида бу йил Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари билан биргаликда қатнашади. Конференцияда Ўзбекистон миллий, минтақавий миқёсда иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича таклифлар киритиши режалаштирган.
15 ноябр куни Тошкентда COP28 – халқаро иқлим конференциясида Ўзбекистон иштироки бўйича анжуман ўтказилди. Унда БААнинг Ўзбекистондаги элчиси ўринбосари Муҳаммад Ал Заҳери Дубайда бўладиган COP28 ҳақида маълумот берди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Муҳаммад Ал Заҳери 30 ноябрдан 12 декабргача бўлиб ўтадиган бу йилги конференция мақсади давлатларнинг иқлим иқтисодиётига мослашиши, табиат, тирик жонзотлар ҳаётини сақлаб қолишга кўпроқ эътибор қаратиш бўлади.
Экология вазирининг маслаҳатчиси Суна Парк бу конференцияда Ўзбекистонинг иштирок этиши, бу учун алоҳида тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди. Унга кўра, бу йил Ўзбекистон Марказий Осиё павилони доирасида қатнашиб, 5 мамлакат иқлим ўзгариши оқибатларига қарши биргаликда ҳаракат қилади.
"Марказий Осиё иқлим ўзгаришидан энг оғир жабр кўрадиган минтақа ҳисобланади. Шунинг учун бу йил биргаликда қатнашамиз, битта овоз бўламиз", – дейди Суна Парк.
Kun.uz мухбири вазирлик вакилига Ўзбекистон 2030 йилгача иссиқхона газларини 35 фоизга камайтириш ваъдасини бергани ва бу ҳозир қанчалик амалга ошаётгани ҳақидаги савол билан мурожаат қилди.
“CОP26 даги иштирокида Ўзбекистон томони иссиқхона газларини 2030 йилгача 2010 йилдаги даражадан 35 фоизга камайтириш вазифасини олган. Ҳозир шу ваъданинг неча фоизи бажарилди, кейинги йил қанчаси бажарилади? Шу ҳақда аниқ таҳлилларингиз борми”? – дея савол берилди Экология вазирлиги вакилига.
Суна Парк иссиқхона газларини неча фоизга камайганини аниқлаш осон эмаслигини айтиб, бундай маълумотларни йиғиш узоқ вақт талаб қилишини маълум қилди.
“Бизда ҳар бир йил учун аниқ маълумот йўқ. Чунки ҳавонинг ифлосланиш даражасини ҳар кун кўрсатадиган қанақадир махсус ускуна йўқ. Шунинг учун бу ҳақда аниқ маълумот айтиш қийин. Биз ҳар 3 йилликда маълумотларни йиғамиз ва уни БМТга тақдим қиламиз. Айни дамда ҳам маълумотлар йиғиляпти ва уни 2024 йилда эълон қиламиз", деди Суна Парк.
Маълумот учун, халқаро иқлим конференцияси – COP саммити ҳар йили БМТ томонидан ўтказилади. Ўтган йилги COP27 саммити Мисрда ўтганди.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Айдар-Арнасой кўлларида ноқонуний балиқ овлаш натижасида қарийб ярим млрд сўмлик зарар етказилди
Жамият | 09:43
-
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16
-
Воронеж областидаги нефт базасига дронлар ҳужум қилди
Жаҳон | 09:08
-
Смоленскка дронлар ҳужуми: кўп қаватли уй ва авиазавод ёнмоқда
Жаҳон | 09:04
Мавзуга оид
16:43 / 27.12.2024
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темирйўли қурилишига старт берилди
16:33 / 25.11.2024
Ўзбек аёлларини ҳақоратлаган туркиялик стендапчи: унга қарши Истанбул прокуратурасига ариза топширилган
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024