Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финландия Россия билан чегарадаги 9 та ўтиш жойидан 4 тасини ёпяпти
Ҳелсинки Россия расмийларини Финландияга Россиядан ноқонуний мигрантлар оқимини ташкиллаштирганликда айблади.
Финландия 18 ноябрга ўтар кечаси Россия билан жануби-шарқий чегарасидаги тўртта чегара ўтказиш пунктини ёпади, деб маълум қилди 16 ноябр, пайшанба куни бош вазир Петтери Орпо.
Мамлакат расмийлари миграция инқирози сабабли Иматра, Ниирала, Нуйямаа ва Ваалимаа чегара пунктларини 18 февралга қадар ёпишга қарор қилди. Шу билан бирга, иккита чегара назорат пункти бошпана сўровларини кўриб чиқиш учун очиқ қолади: Финландиянинг Мурманск вилояти билан чегарасидаги Салла ва Карелия билан чегарадаги Вартиус, дея аниқлик киритди Орпо. Бундан ташқари, Райя-Йоосеппи ва Куусамо ўтказиш пунктлари ҳамда Вайниккала темирйўл назорат пункти ўз фаолиятини давом эттиради.
Бундай қарорга учинчи давлатлардан Россия ҳудудидан Финландияга ноқонуний муҳожирлар оқимининг кескин ошгани сабаб бўлган. Ҳелсинки Россия томонини буни уюштирганликда айблаб, бу 2015 йилда ҳам содир бўлганига ишора қилди. Финландия президенти Саули Ниинистё бир кун олдин мамлакат «Россиядан бундай ҳаракатларга» тайёр эканини айтди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги бу айбловларни рад этди.
Финландия Россияни ноқонуний миграцияни ташкил қилишда айблади
Сўнгги кунларда Ироқ, Сурия, Яман ва бошқа Яқин Шарқ давлатларининг юзлаб фуқаролари Финландияга бориш учун Россия чегарасини кесиб ўтди, деб ёзади YLE News. Август ойидан бери бошпана учун ариза берувчилар сони ортиб бормоқда, бироқ уларнинг аксариятида Финландияга кириш учун керакли ҳужжатлар йўқ.
Финляндия чегара қўриқлаш хизмати раҳбари ўринбосари Маркку Ҳассиненнинг айтишича, расмийлар буни «аниқ ташкил этилган» деб ҳисоблайди, чунки «у ўз-ўзидан пайдо бўлиши мумкин эмас». «Бу миллий хавфсизликка жиддий таҳдид бўлиб, шарқий чегара ҳудудидаги ҳукуматлар фаолиятига оғир юк бўлиб тушмоқда», деди Ҳассинен.
Чегара ўтиш жойларини ёпиш тўғрисидаги қарор чегарачилар ва бошқа органларнинг зарур ҳужжатлари бўлмаган муҳожирлар оқимида «хорижий расмийлар рол ўйнагани» ҳақидаги маълумотлари асосида қабул қилинган, деди Финландия ички ишлар вазири Мари Рантанен.
Одамларни ташиш билан шуғулланган YLE суҳбатдошининг нашрга айтишича, россиялик чегарачилар учинчи давлат фуқароларини зарур визасиз ўтказа бошлаган. «Назорат пункти ёпилди, лекин бизга бошқа кириш жойи очилди», деган контрабандачи. YLE интернетда Финландияга 2000 доллар эвазига ўтказиб қўйиш «турлари» ҳақида берилган рекламани аниқлаган.
Мавзуга оид
08:35 / 03.06.2026
«Нафтогаз» Россиядан товон ундиришни давом эттирмоқда
10:51 / 20.03.2026
Энг бахтли мамлакатлар маълум қилинди
15:49 / 06.02.2026
Финландия АҚШни Украинага кафолатларни эҳтиёткорлик билан таърифлашга чақирди
14:54 / 28.01.2026