Рақамли тенге

Қозоғистон Марказий банки рақамли тенгени расман ишга туширди. Экспертлар рақамли пулларни жорий этишнинг қуйидаги афзалликларини санаб ўтишган:

  • коррупцияга қарши кураш;
  • офлайн форматда нақд пулсиз тўловларни амалга ошириш имконияти;
  • воситачилар сонини камайтириш ҳисобига трансчегаравий тўловларни тезлаштириш;
  • нархини пасайтириш. 

Рақамли тенгени тўлиқ миқёсда жорий этиш 2025 йил охиригача амалга оширилиши режалаштирилган. 

Худди шундай валюта Россияда ҳам жорий қилинмоқда. 15 августда рақамли рубл орқали тўловларни амалга ошириш синов тариқасида ишга туширилганди.

Snapdragon 7 Gen 3 процессори

Qualcomm янги Snapdragon 7 Gen 3 процессорини тақдим этди. Қайд этилишича, янги процессор 4 та юқори унумдор ядрога эга: улардан бири 2,63 ГГц, қолган 3таси эса 2,4 ГГц. Шунингдек, 1,8 ГГц частотали энергия тежовчи тўртта ядро ҳам мавжуд.

Snapdragon 7 Gen 3 аввалги Snapdragon 7 Gen 1 процессорига қараганда 15 фоизга тез. Унинг асосидаги қурилмалар FHD+ рухсатига ва 168 Гц частотага эга экранларни қўллаб-қувватлай олади.

Фото: MobiDevices

Snapdragon 7 Gen 3 асосидаги биринчи қурилма Honor 100 смартфони бўлади. Бундан ташқари, Oppo, Vivo, ZTE, iQOO, OnePlus, Sony, Redmi, Realme ва бошқа ишлаб чиқарувчилар ҳам кейинги қурилмаларида мазкур процессордан фойдаланишни режалаштиришмоқда.

275 км тезликда ортга ҳаракатланадиган гиперкар

1914 от кучига эга 4 та мустақил электромотор билан жиҳозланган Rimac Nevera гиперкари соатига 275,74 км тезликда ортга ҳаракатланди ва дунё рекордини ўрнатди