Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ҲАМАС гаровга олинганларнинг ҳаёти учун жавобгарлар билан алоқа узилганини маълум қилди
Гаровга олинганларнинг тақдири ҳам ҳозирча номаълум.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати гаровга олинганлар ҳаёти учун масъул гуруҳлар билан алоқа узилиб қолганини маълум қилди. Бу ҳақда Al-Qahera Al-Ekhbariya телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, ҲАМАС «гаровга олинган исроилликларни қўриқлаш вазифаси юкланган бир қатор гуруҳлар билан алоқаларини йўқотган».
Телеканал маълумотларига кўра, гаровга олинганларнинг тақдири ҳозирча номаълум.
ҲАМАС ҳаракатига алоқадор гуруҳлар билан алоқа йўқлиги сабаблари ҳам маълум қилинмаган.
Аввалроқ, Исроил ҳукумати гаровга олинганларни озод қилиш эвазига Ғазодаги жанговар ҳаракатларни узоқ муддатга тўхтатишга тайёр экани ҳақида хабар берилган эди. Исроил расмийлари ҲАМАС билан гаровга олинган 70-80 кишини озод қилиш бўйича келишувни муҳокама қилишга тайёрлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:56 / 19.06.2026