Ўзбекистон | 07:51 / 20.11.2023
5306
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси миссиясини якунламоқда

Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси Жаҳонгир Ғаниев дипломатик миссияси якунланиши муносабати билан мамлакат Ташқи ишлар вазирлигининг ташқи ва глобал ишлар бўйича давлат котиби Анхелес Морена Бау билан учрашди.

Фото: Дунё АА

«Дунё» хабарига кўра, Испания Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби ўзбекистонлик дипломатга икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ва уларга барқарор ўсувчанлик бағишлагани учун миннатдорлик билдирган.

Учрашув якунида томонлар икки томонлама муносабатларнинг янада муваффақиятли ривожланиши ва илгари эришилган келишувларнинг амалга оширилишига ишонч билдирди.

Маълумот ўрнида, Жаҳонгир Ғаниев 2017 йилдан буён Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонасида фаолият кўрсатиб келади. У дастлаб Муваққат ишлар вакили, 2018 йилда фавқулодда ва мухтор элчи, Жаҳон сайёҳлик ташкилотидаги (UNWTO) доимий вакил бўлиб ишлаган.

2020 йили ўриндошлик асосида Ватикандаги элчи этиб тайинланган, шунингдек, Халқаро зайтун кенгашидаги вакил этиб тасдиқланган.

2007−2012 йилларда Италиядаги элчи ва бир вақтнинг ўзида Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO), Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (IFAD) ва Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) ҳузурида доимий вакил бўлган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид