«Дунё» хабарига кўра, Қатар томони Ўзбекистон раҳбариятининг коррупцияга қарши кураш соҳасида олиб бораётган ислоҳотларини юқори баҳолади. Ушбу соҳадаги сезиларли ютуқлар халқаро ташкилотлар томонидан ҳам эътироф этилаётгани таъкидланди.

Шунингдек, мамлакатда коррупцияга йўл қўймаслик, уни олдини олиш, давлат харидларини тўла назорат қилиш, имзоланган шартномалар асосида келишувларни тўлақонли амалга ошириш механизмлари жорий қилингани қайд этилди.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида тегишли ваколатли органлар ўртасида халқаро анжуманлар ўтказиш, ушбу йўналишда кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан доимий равишда тажриба алмашиш, ёш кадрлар учун ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.