Ўзбекистон | 10:45 / 24.11.2023
2771
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Бешёғоч даҳаси ёнидаги чорраҳада ҳаракат қисман чекланади

Ишлар жараёнида йўлнинг бир тарафи ёпилиб, ҳар икки йўналишга ҳаракат йўлнинг иккинчи тарафидан ўтади.

Яккасарой туманида жойлашган Туроб Тўла ва Фурқат кўчасининг чорраҳасида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилади

Шу сабабли 24 ноябр соат 09:00 дан бошлаб, ишлар жараёнида йўлнинг бир тарафи ёпилиб, ҳар икки йўналишга ҳаракат йўлнинг иккинчи тарафидан ўтади.

Пойтахт ҳокимлиги етказилган ноқулайликлар учун узр сўраган ва ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни илтимос қилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид