Кремл НАТОда таклиф этилган «ҳарбий Шенген» ғоясини танқид қилди
Бир кун олдин НАТОда қўшинларни Европа бўйлаб тез ўтказишга бюрократик чекловлар тўсқинлик қилаётгани айтилганди.
Кремл Европада «ҳарбий Шенген» - НАТОнинг Шенген зонасига ўхшаш эркин ҳарбий ҳаракатланиш зонасини яратиш ғоясини «кескинликни ошириш» деб атади. Бу ҳақда 24 ноябр, жума куни Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди.
Песковнинг сўзларига кўра, НАТО ҳар доим Россияни «шартли душман» деб ҳисоблаган. «Энди у (алянс) бизнинг мамлакатимизни очиқчасига душман деб ҳисоблай бошлади. Бу Европадаги кескинликни кучайтиришдан бошқа нарса эмас, бу тегишли оқибатларга олиб келади», - деди Кремл вакили. Унинг фикрича, Европа Кремлнинг «ташвишларига қулоқ солишни истамайди» ва «хавфсизликнинг ажралмаслиги ҳақидаги ўзгармас тамойилдан четлашмоқда».
«Ҳарбий Шенген» бўйича таклиф
Бир кун аввал НАТО Логистика ва таъминот қўшма қўмондонлиги раҳбари, германиялик генерал Александер Золфранк Reuters агентлиги билан суҳбатда «ҳарбий Шенген», яъни Шенген зонасига ўхшаш нарса, Европа Иттифоқининг аксарият қисмида қўшинлар эркин ҳарбий ҳаракат зонасини ташкил этишни таклиф қилди. Бу, бошқа нарсалар қатори, агар керак бўлса, НАТОнинг шарқий қанотига қўшин ва қуролларни тезкорлик билан ўтказиш учун зарур, дея тушунтирди у.
«Биз бир қадам олдинда бўлишимиз керак. 5-модда қўлланишидан анча олдин ҳаракат театрини тайёрлашимиз керак», деди Золфранк. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги бюрократия қўшинларни Европа бўйлаб тезкорлик билан ўтказишга тўсқинлик қилмоқда.
«Бизда қоидалар кўп, аммо етишмаётган ягона нарса - вақт. Россиянинг Украинага қарши уруши захираларни тугатиш урушига айланди, захираларни тугатиш уруши эса - логистика жанги», - деди НАТО ҳарбий қўмитаси раҳбари Роб Бауэр Reuters агентлигига.
Мавзуга оид
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
01:18 / 10.11.2024
Россиялик ўқитувчилар «НАТОдан ҳимояланиш учун» фолгадан қалпоқлар ясади
10:09 / 09.11.2024