Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Италия ўртасида стратегик мулоқотнинг биринчи йиғилиши ўтказилади
Рим шаҳрида Ўзбекистон-Италия келишувларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Италия Ташқи ишлар вазирлигининг Россия, Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё бошқармаси бошлиғи Лудовико Серра ҳамда Марказий Осиё бўйича махсус вакил, элчи Федерико Фаилла билан учрашди.
Суҳбат чоғида Италия томони президент Сержио Маттарелланинг жорий йил 9-11 ноябр кунлари Ўзбекистонга бўлиб ўтган расмий ташрифи натижаларини юқори баҳолади ҳамда ташриф ғоят муҳим ва муваффақиятли ўтганини таъкидлади.
Италиялик дипломатларнинг қайд этишича, беш ой давомида амалга оширилган олий даражадаги ташрифлар икки давлатнинг ҳар томонлама алоқаларни фаоллаштириш ва икки томонлама ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятини амалда рўёбга чиқаришга ўзаро интилишидан далолат беради.
Шу билан бирга, Италия томонининг икки давлат раҳбарлари ўртасида эришилган барча келишувларни ўз вақтида бажариш, шунингдек, ташрифлар чоғида имзоланган 17 та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжат қоидаларини амалга оширишга содиқлиги тасдиқланди.
Томонлар Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги Стратегик мулоқотнинг биринчи йиғилишини, ташқи ишлар вазирларининг «Италия – Марказий Осиё» форматидаги учинчи учрашувини, Савдо-иқтисодий, саноат ҳамкорлик ва экспорт кредитлари бўйича Ўзбекистон-Италия ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг еттинчи мажлисини ўтказиш масалалари устида ишлашни бошлаш, шунингдек, икки давлат ўртасида ривожланиб бораётган ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш мақсадида бир қатор идоралараро тадбирларни ўтказишга келишиб олди.
Мавзуга оид
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026