Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вояга етмаганлар бўйича инспектор-психологларга ота-оналарга нисбатан маъмурий жазо қўллаш ҳуқуқи берилади
Вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларга вояга етмаганларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларини бажармагани учун ота-оналар ёки улар ўрнини босувчи шахсларга нисбатан маъмурий жазо қўллаш ҳуқуқи берилиши назарда тутиляпти.
Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари партия мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда муҳокама қилинди.
“Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 248-моддасига ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари ходимларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ҳамда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш борасидаги фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокамалар марказида бўлди.
Қонун лойиҳаси билан вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларнинг ҳамда ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари хотин-қизлар масалалари бўйича (катта) инспекторларининг ваколатлари кенгайтириляпти. Шу мақсадда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 248-моддасига қўшимчалар киритиляпти.
Вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларга вояга етмаганларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаганлиги учун ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга нисбатан маъмурий жазо қўллаш ҳуқуқи берилиши назарда тутиляпти. Хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларга ҳимоя ордери талабларини бажармаслик учун назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённома тузиш ваколати берилиши кутилмоқда.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
10:11 / 17.07.2025
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига пул талаб қилган инспектор ушланди
07:49 / 19.03.2025
Миллий гвардиянинг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар лавозимлари ИИВга ўтказилди
13:43 / 11.02.2025