Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Ғазодаги ҳарбий операциянинг кейинги босқичига тайёрлигини маълум қилди
Сулҳ якунлангач, Исроил армияси ҳарбий ҳаракатларни давом эттириши мумкин.
Исроил мудофаа кучлари бош штаби бошлиғи генерал-лейтенант Герцл Ҳалеви ҳарбийлар ҲАМАС гуруҳи билан сулҳ тугаганидан кейин амалга ошириши керак бўлган жанговар режаларни маъқуллади. Бу ҳақда The Times of Israel ёзди.
«Биз нима қилиш кераклигини биламиз ва операциянинг кейинги босқичига тайёрмиз», деди Ҳалеви.
Операциянинг навбатдаги босқичи режаси ЦАҲАЛ Жанубий ҳарбий округи қароргоҳида Ҳалеви ва қўмондонлар ўртасида бўлиб ўтган учрашувда тасдиқланган.
Шунингдек, Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант ҳам «Моссад» разведка хизмати ва «Шин Бет» умумий хавфсизлик хизмати раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувда ҳарбийлар зудлик билан жанговар ҳаракатларни бошлашга тайёр эканини айтди.
Шу билан бирга, Галлант Исроил гаровга олинганларни қайтариш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга ошираётганини қўшимча қилди.
The Jerusalem Post газетасининг хабар беришича, ҲАМАС гаровга олинганларнинг янги гуруҳини Исроилга топшириш жараёнини бошлаган. Улар аллақачон Халқаро Қизил Хоч ҳаракати ходимлари томонидан қабул қилинган. The Times of Israel нашри Россия фуқаролигига эга бўлган икки аёл Қизил Хочга топширилганини хабар қилди.
Мавзуга оид
16:47 / 02.06.2026
«Сенинг томинг кетган» – Трамп Ливанга ҳужум туфайли Нетаняҳуни қаттиқ койиди
12:39 / 30.05.2026
Исроил ва Россия кучлари можаро зоналаридаги жинсий зўравонлик учун БМТ қора рўйхатига киритилди
12:25 / 29.05.2026
Нетаняҳу ҳарбийларга Ғазодаги назоратни 70 фоизгача кенгайтиришни буюрди
20:01 / 27.05.2026