Тошкентда Халқаро ҳунармандчилик институти ташкил этилади
Институтда ўқитиш ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрида Халқаро ҳунармандчилик, бадиий санъат ва дизайн институтини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
“Ҳунарманд” уюшмаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги иштирокида Халқаро ҳунармандчилик, бадиий санъат ва дизайн институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Қуйидагилар институтнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгиланади:
ҳунармандчилик йўналишида олий маълумотга эга кадрлар тайёрлаш, жумладан «уста-шогирд» анъаналари асосида дуал таълим тизимини кенг жорий қилиш;
ҳунармандчиликнинг анъанавий турларини сақлаб қолган ҳолда, замон талабларига мослаштириш ва ривожлантириш;
ҳунармандчилик ҳамда замонавий архитектура, қурилиш, дизайн, тўқимачилик ва бошқа саноат соҳалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаш;
уста-ҳунармандлар томонидан мактабларда амалий сабоқ бериш амалиётини йўлга қўйишга услубий кўмаклашиш;
ҳунармандчилик соҳасида амалий ва инновацион тадқиқотлар ҳамда замонавий талаблар асосида илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш.
Белгилаб қўйилишича:
институтда ўқитиш нуфузли хорижий олий таълим муассасалари ҳамда давлат таълим стандартлари талаблари инобатга олинган, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда институт томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва фан дастурларига мувофиқ ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади;
институтда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул параметрлари республика меҳнат бозори эҳтиёжлари ҳамда университетнинг моддий-техник имкониятидан келиб чиқиб, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда институт томонидан белгиланади;
институтга абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда институт томонидан белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;
шартнома шартларига мувофиқ институт битирувчиларига олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган давлат томонидан тасдиқланган намунадаги диплом берилади;
институт ректори муассис томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади;
институтда талабалар ўқиши учун тўлов-контракт маблағлари миқдори муассис томонидан белгиланади;
институт белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан лицензия олингандан сўнг таълим фаолияти билан шуғулланишга рухсат этилади.
Институт Тошкент шаҳри, Чилонзор туман ҳокимлигига тегишли Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Дўмбиробод кўчаси, 74-уйда жойлаштирилади.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Президентлар нега қасамёд қилади?
Жаҳон | 23:29 / 21.01.2025
-
Самарқандда қалбаки АҚШ долларини ўтказган шахслар ушланди
Жамият | 23:18 / 21.01.2025
-
Лукашенко Беларусда интернетни чекламасликка ваъда берди
Жаҳон | 23:10 / 21.01.2025
-
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Мавзуга оид
08:45 / 07.08.2024
Қишлоқ хўжалиги кадрларини қайта тайёрлаш институти ташкил этилади
11:27 / 27.07.2024
1 августдан Рақамли криминалистика институтига бир қатор ҳуқуқлар берилади
08:26 / 10.07.2024
Хоразмда пул эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
09:40 / 23.05.2024