Украинада урушнинг 650-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украина нашрларига кўра, мамлакат қуролли кучлари Қримдаги нефт база ва вертолётлар тураргоҳи бўйлаб зарбалар йўллади. Дронлар нишонларга етиб боргани, оқибатлар эса россияликлар учун «сезиларли даражада» экани тасдиқланган. Россия томони дронларни уриб туширишга муваффақ бўлингани, шикастланиш ҳолатлари ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқлигини билдирган.
  • Херсон ўққа тутилиши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан икки киши ҳалок бўлди. Улардан бири — кўнгилли.
  • Россия уруш бошланганидан кейин Украинадан олиб кетилган болаларнинг олти нафарини қайтарди, деб ёзган The Washington Post.
  • Финландия божхона хизмати иккита маҳаллий компания Россияга санкция остидаги товарлар, жумладан миллионлар евро миқдоридаги дронларни етказиб беришда гумонламоқда.
  • РФ қўшинлари Харкив, Лвив ва Украинанинг бошқа областларига учувчисиз учар қурилмалар ҳамда ракеталар билан ҳужум қилди. Украина қуролли кучлари 17 дрондан 10 таси уриб туширилганини маълум қилган.
  • Time журнали Путинни «2023 йил одами» бўлишга номзодлар рўйхатига киритди. Ўтган йили бу мақомни Зеленский қўлга киритганди.
  • Россия ҳукумати Украинадаги урушда генерал-майор Владимир Завадский ҳалок бўлганини тасдиқлади. «Важние история»нинг хабарига кўра, бу Россиянинг Украинадаги босқини бошланганидан буён РФ ҚК юқори лавозимли офицерлари ўлими ҳақидаги ўн иккинчи хабардир.

Кун кадри. Херсонда россияликлар снаряди ҳосил қилган ўра

Россия қўшини 5 декабр куни Херсон бўйлаб ракета зарбаси йўллади. Ҳужум оқибатида тинч аҳоли вакилларидан икки киши ҳалок бўлган, улардан бири — «Справжні» ташкилоти кўнгиллиси Руслан Анисенко. Беш киши яраланган. Херсон области ҳарбий маъмурияти раҳбари Олександр Прокудин шаҳар ўққа тутилиши ва Анисенконинг ўлими ҳақидаги хабарида шу куни Украинада Халқаро кўнгиллилар куни ўтказилаётган бўлганини қайд этган.

Херсон аҳолиси вакили россияликлар зарбасидан кейин юзага келган ўра олдида
Ivan Antypenko / Reuters / Scanpix / LETA

Украин ҳарбийларининг Вуҳледар яқинидаги позициялари