Хусусан, “Меҳрик” лақаби билан танилган, 1991-йилда туғилган, Аллаёров Меҳриддин Музаффарович, 1995-йилда туғилган Тўраев Умид Шуҳратович ва уларнинг 8 нафар жиноий шериклари қўлга олинган.
“Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан содир этган хатти-ҳаракатлари учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган ҳамда қамоққа олиниб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда,“ — дейилади Навоий вилояти ИИБ баёнотида.
Шунингдек, расмийлар мазкур шахслардан жабрланган ёки уларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари тўғрисида маълумотга эга бўлган фуқароларни вилоят ИИБнинг 79-229-50-22, 79-229-50-23 телефон рақамларига қўнғироқ қилишни сўраган. Маълумот тақдим этган инсонларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.
















