Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Швеция Афғонистонда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масаласини кўриб чиқди
Ўзбекистон президентининг махсус вакили ва Швеция элчиси Афғонистон йўналишидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилди.
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Швеция элчиси Томас Данестад билан учрашди.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Швеция ўртасидаги Афғонистон йўналишидаги муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Элчи Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатишдаги муҳим роли ҳамда афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш ва мамлакат миллий иқтисодиётини тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлади.
Афғонистондаги бугунги вазият ҳамда ушбу мамлакатда турли инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026