Ўзбекистон | 12:25 / 09.12.2023
5861
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ўрмон ҳудудларида юз берган ёнғинлар оқибатида табиатга 2 млрд сўмлик зарар етказилди

Республика ўрмонларида 6 та ҳолатда жами 323 гектар майдонда ўрмон ёнғинлари содир бўлиб, бунинг оқибатида табиатга 2 млрд сўмлик зарарлар етказилган.

Фото: Kun.uz

Ўрмон хўжалиги агентлиги хабарига кўра, ўрмон хўжалиги ҳудудларида учраётган ҳуқуқбузарликларга қарши жавобгарликни кучайтириш, мақсадида ўрмон қонунчилигига тегишли ўзгаришлар киритилди.

Ўрмон хўжалиги органлари ўрмон фонди ҳудудларида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллаш ваколатлари берилди.

Ўрмон назоратчилари томонидан 2023 йилда 673 та қонунбузарликлар аниқланиб, бунинг оқибатида ўрмон фондига 675 млн сўмлик зарар етказилган ҳамда уларга нисбатан 474 млн сўм жарималар белгиланди. Жумладан, суд органлари томонидан 46 млн сўм жарималар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниб, жарималарни ундириш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси бўлимларига юборилган.

Республика ўрмонларида 6 та ҳолатда жами 323 гектар майдонда ўрмон ёнғинлари содир бўлиб, бунинг оқибатида табиатга 2 млрд сўмлик зарарлар етказилган.

Мавзуга оид