Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оҳак ишлаб чиқариш цехи ва иссиқхона газдан ноқонуний фойдаланиб, 876 млн сўмлик зарар етказди
Тошкент ва Андижон вилоятларида оҳак ишлаб чиқариш цехи ва иссиқхона газдан ноқонуний фойдаланиши натижасида тизимга 876 миллион сўм зарар етказди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги назорат тадбирлари давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Хусусан:
- Тошкент вилоятининг Бекобод туманида истиқомат қилувчи фуқаро Қ.С.га қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехи табиий газ ҳисоблагичисиз, тармоққа ноқонуний равишда улангани натижасида давлат манфаатларига 394 миллион 273 минг сўмлик;
- Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида истиқомат қилувчи фуқаро У.Ж.га қарашли иссиқхона хўжалиги тармоққа ноқонуний равишда табиий газ ҳисоблагичисиз уланиб, давлат манфаатларига 482 миллион сўмлик зарар етказгани маълум бўлди.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.
Мавзуга оид
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
15:48 / 13.06.2026
Бекободда машинада одам уриб ўлдириб, жасадни каналга оқизиб юборган “опер” 7 йилга қамалди
09:15 / 13.06.2026
Давлат органи ва банк тизимидаги коррупция ҳолатлари аниқланди
15:32 / 09.06.2026