Ягона интерактив давлат хизматлари портали хабарига кўра, my.gov.uz порталида “Пенсия ва нафақа беришни тўхтатиб туришга ариза бериш” хизмати ишга туширилди.
Ушбу хизмат қуйидаги ҳолларда керак бўлиши мумкин:
вақтинчалик пенсия ёки нафақа керак бўлмаса ва уларни олишни маълум муддатга тўхтатиб туриш зарурати юзага келганида;
мамлакат ташқарисида бўлганлик учун маълум вақт давомида пенсия ёки нафақа тўловлари олинмаса;
тўловларни вақтинчалик тўхтатиб туришни талаб қиладиган ўзгаришлар юз берса.
Мазкур хизматни олиш учун қўшимча ҳужжатлар талаб қилинмайди. Хизмат ариза топширилгандан кейин автоматик тарзда тақдим этилади.















