Зеленскийнинг АҚШ сенаторлари билан учрашуви: тафсилотлар ва фотосуратлар
Украина президенти Володимир Зеленский Қўшма Штатларга расмий ташрифи давомида сенаторлар билан тор доирада учрашди.
Учрашувда Сенатдаги Демократик партия етакчиси Чак Шумер, Сенатдаги Республикачилар партияси етакчиси Митч Макконелл ва бошқа сенаторлар иштирок этди.
Зеленский сенаторларга ўрта муддатли ҳарбий вазифалар ҳақида маълумот берди. У кейинги йилда Украина тажовузкорга босим ўтказишда давом этишини, шу боис АҚШ томонидан қўллаб-қувватланиши жуда муҳимлигини таъкидлади. Хусусан, узоқ масофали қуролларга эҳтиёж борлиги қайд этилди.
Шунингдек, учрашувда Россиянинг ҳаводаги ҳарбий имкониятларини пасайтириш, тинч аҳолини, муҳим ва дон инфратузилмасини ҳимоя қилиш учун Украинанинг ҳаво мудофаасини кучайтириш муҳимлиги муҳокама қилинди.
Зеленский таъкидлаганидек, Украина шаҳарларини ҳимоя қилиш одамларнинг қайтиши, иқтисодий ўсиш ва иқтисодий мустақилликка тезроқ эришиш учун ниҳоятда муҳим. У уруш кетаётган 2023 йилда ҳам Украина иқтисодиёти 5 фоизга ўсганини таъкидлади.
Бундан ташқари, Зеленский сенаторлар саволларига жавоб берар экан, Украина томонидан ташкил этилган муқобил «ғалла йўлаги»га Россия томонидан халақит беришга уринишлар ҳақида гапириб, юк ташиш ҳажми барибир ўсаётганини айтди.
Зеленский, шунингдек, Украина Халқаро валюта жамғармаси ва Европа комиссияси олдидаги барча мажбуриятларини бажарганини таъкидлади.
У бундан буён ҳам коррупцияга қарши қатъий кураш олиб боришига, коррупцияга қарши инфратузилмани сезиларли даражада мустаҳкамлашга ҳаракат қилишига ишонтирди.
Зеленскийнинг амалий ташрифи Америка сиёсатида Украинага ёрдам учун тахминан 61 миллиард доллар миқдорида қўшимча молиялаштиришни маъқуллаш бўйича келишмовчиликлар фонида содир бўлмоқда. =
Вашингтондаги музокараларда Украина ва АҚШ ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни давом эттириш, хусусан, қурол-яроғ ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳалар, шунингдек, келаси йилда икки давлат ўртасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш масалалари асосий мавзулар бўлиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
21:24 / 13.11.2024