Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Испания сувдан фойдаланишни оптималлаштиришда қўшма лойиҳаларни амалга оширади
Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев ва Испаниянинг HIDROCONTA компанияси раҳбари Аугустин Гарсия Руис ўртасида видео-конференция шаклида музокаралар ташкил этилди.
«Дунё» хабарига кўра, онлайн учрашувда HIDROCONTA компанияси раҳбари Аугустин Гарсия Руиснинг айтишича, Испаниянинг иқлими кўп жиҳатдан Ўзбекистон билан ўхшаш. Бу қурғоқчилик ва сув танқислиги муаммоларини бартараф этиш борасида компаниянинг сувдан самарали фойдаланишга эришиш бўйича тажрибасини жалб этган ҳолда ҳамкорлик қилиш имконини беради.
- Компаниямиз мазкур соҳада 30 дан ортиқ давлатларда кўплаб лойиҳаларни амалга оширган. Корхона томонидан сертификатланган «ақлли сув тизими»ни масофадан бошқариш учун сув ҳисоблагичлари, назорат клапанлари, алоқа модуллари ва дастурий таъминоти ишлаб чиқарилади, - деди у. – Биз дастлабки босқичда сув ресурсларидан автоматлаштирилган ва масофадан бошқариладиган усулда фойдаланиш бўйича технологияларнинг афзалликларини кўрсатиш учун Ўзбекистонда ўз маблағларимиз ҳисобига пилот лойиҳани амалга оширишимиз мумкин.
Ўзбекистон вакиллари, ўз навбатида, испан компаниясининг энг илғор технологияларини жорий этган ҳолда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида таклиф этилаётган тажриба лойиҳаси учун керакли ҳудудни белгилаш ва музокараларни давом эттириш мақсадида HIDROCONTA компанияси вакилларининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
17:59 / 16.05.2026
Ўзбекистон кунлик сув истеъмоли юқори бўлган давлатлар қаторига кирди
07:18 / 05.05.2026
Сувни ифлослантирганлик учун жарима миқдори кескин оширилди
18:55 / 19.04.2026