Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда биринчи марта ҳарбий рўйхатга туришдан бош тортган шахслар фуқароликдан маҳрум қилинди
Челябинск суди 21 ва 24 ёшли ака-укаларни ҳарбий рўйхатга туришдан бўйин товлагани учун олинган фуқароликдан маҳрум қилди. Улар Россияни тарк этишлари керак, дея маълумот берди ИИВ Бош бошқармаси.
Россия суди биринчи марта ҳарбий рўйхатга туришдан бўйин товлаганлик сабабли олинган фуқароликни бекор қилди. Челябинск вилоят суди қуйи инстанция судининг бу борадаги қарорини тасдиқлади, деб хабар қилди 15 декабр, жума куни Ички ишлар вазирлиги минтақавий бош бошқармаси матбуот хизмати.
Челябинск вилоятида яшовчи, аввал собиқ СССР республикаларидан бирининг фуқароси бўлган 21 ва 24 ёшли ака-ука Россия фуқаролигини олиш учун ариза бериш чоғида «ҳарбий мажбуриятни ўтамаслик учун била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган», дейилади идора хабарида. Унга кўра, улар «Ноқонуний мигрант» операцияси чоғида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари эътиборига тушган.
«Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги федерал қонуннинг 10-моддасига кўра, Россия фуқаролигини олишда ҳарбий рўйхатга олиниши керак бўлган фуқаролар икки ҳафта ичида ҳарбий комиссарликка келиши шарт», — дейилади хабарда.
Россияда рўйхатдан ўтишни рад этганлик учун фуқароликдан маҳрум қилишнинг биринчи ҳолати
Ички ишлар вазирлигининг Челябинск бўйича бош бошқармаси Миграция бошқармаси бўлими бошлиғи Елена Довбенко «Интерфакс»га берган интервюсида таъкидлаганидек, қарор худди шундай асосда Россия фуқаролигидан маҳрум қилиш бўйича биринчи прецедент бўлди. «Биз Россияда биринчи бўлиб бундай қарорга келдик. Фуқаролик олиш учун мурожаат қилганда, фуқаро қонунга, Россия Федерацияси конституциясига риоя қилиш мажбуриятини олганлиги тўғрисидаги аризага имзо чекади. Бу ҳолатда икки нафар ёш йигит мажбуриятини бажармади», деди у.
Довбенко, шунингдек, суд қарорига кўра, йигитлар Россия Федерациясини тарк этиши кераклигини айтди. «Суд қарорининг ижроси бизнинг назоратимизда. Уларнинг паспортлари олиб қўйилади ва улар ўз ихтиёри билан чиқиб кетишлари керак. Қарорни ихтиёрий равишда бажаришдан бош тортган хориж фуқаролари депортация қилинади», - дея қўшимча қилди у.
Оммавий ахборот воситаларида Россия Федерациясида яшовчи муҳожирларнинг Украинага қарши урушга ёлланиши ҳақида бир неча бор хабар берилган. Хусусан, «Важные истории» Москванинг минтақаларга бошқа мамлакатлар фуқароларини шартномавий ҳарбий хизматга жалб қилиш талаби ҳақида ёзган. Бундан ташқари, чет элликлар Россиядан ташқарида рус армиясига ёлланяпти. Жумладан, бундай ҳолатлар Сербия, Непал ва Кубада кузатилгани маълум.
Мавзуга оид
14:41 / 31.12.2025
Актёр Жорж Клуни ва унинг оиласи Франция фуқаролигини олди
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025