2017 йилда Буюк Британияда жойлашган Рединг университети иқлим физиги Элли Хайвуд ўзининг Twitterʼдаги саҳифасига (ҳозирги X ижтимоий тармоғи) "Иқлим ўзгариши кўрпачаси" деган изоҳ билан мана шу графикани жойлаштиради.

Ўшанда у ҳамкасби томонидан ишланган графика кейинчалик иқлим ўзгаришини акс эттирувчи сурат сифатида машҳур бўлиб кетишини билмаганди. Графика рангли чизиқлардан иборат бўлиб, иқлим ўзгаришини кетма-кетликда акс эттиради.

Ҳозиргача "Иқлим чизиқлари" дунё фаоллари томонидан ижобий қабул қилинди. Ёш экофаол Грета Тундберг ўзининг "Иқлим китоби" муқовасида бу графикадан фойдаланади. Бундан ташқари, “Economist” журнали ва бошқа нашрлар уни чоп этади.

London Fashion Week’лардан бирида унинг нақши туширилган либоси намойиш қилинади. Спортчилар ўзларининг формаси сифатида тасвирдан фойдаланишди.

Ҳозирги пайтда Европада иқлим ўзгариши графикаси оммавий тарзда намойиш этилмоқда. "Иқлим чизиқлари" билан жамоат бинолари, жамоат транспортлари декорация қилиняпти. Яқинда ўтказилган Мексикадаги мусиқа фестивалида ҳам бу тасвир намойиш қилинган.

Иқлим ўзгариши чизиқлари нимани англатади?

2017 йилда Рединг университети иқлимшунос олими Эд Хокинс томонидан яратилган иқлим чизиқлари графикаси инсоният ҳаракатлари таъсирида иқлим ўзгаришининг содир бўлиши ва глобал ҳароратнинг узоқ муддатда давомли кўтарилиб боришини акс эттиради.

Ундаги ҳар бир чизиқ 1850 йилдан то 2022 йилгача бўлган даврдаги глобал ҳароратнинг ошиб боришини кўрсатади. Қизил чизиқлар 2000 йиллардан кейинги даврни, кўк чизиқлар эса ундан олдинги муддатни англатади. Ўз-ўзидан қизил чизиқлар даври 1971-2000 йилларга қараганда иссиқроқ