Ўтаётган ҳафта молия бозорлари учун жуда муҳим ҳодисаларга бой бўлди. АҚШ Марказий банкининг фоиз ставкалари бўйича қарори ва ФЗТ раиси Жером Пауэллнинг расмий баёноти келгусидаги воқеалар ривожи қандай бўлиши ҳақида умумий тушунча тақдим этди. У АҚШда инфляция даражаси тушиб бораётгани туфайли Марказий банк эҳтимол 2024 йил фоиз ставкалари туширилишини прогноз қилди, аммо иқтисодда нарх-наво босими кучайса, ставкани қайта кўтаришини айтиб ўтди. Бозор иштирокчилари мазкур хабарни юқори кайфиятда қабул қилди ва бу бозорлар ўсишига сабабчи бўлди.
Jahon Insights канали экспертлари 11 декабрдан 15 декабргача бўлган даврда халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.
АҚШ топ фонд бозорлари индекси:
- S&P500: +2,49 фоиз (йил бошидан +22,44 фоиз);
- NASDAQ: +3,35 фоиз (йил бошидан +59,63 фоиз);
- DJI: +2,92 фоиз (йил бошидан +12,57 фоиз).
Ҳафта давомида АҚШ фонд бозори кучли ўсиш суръатини намоён қилди. NASDAQ индекси 3,35 фоизга, Dow Jones индекси 2,92 фоизга ва дунёнинг энг йирик компанияларидан ташкил топган S&P500 индекси 2,49 фоизга кўтарилди.
Асосий қимматбаҳо металлар:
- Олтин: +0,75 фоиз (йил бошидан +10,72 фоиз);
- Кумуш: +3,68 фоиз (йил бошидан -0,5 фоиз);
- Алюминий: +4,98 фоиз (йил бошидан -6,31 фоиз);
- Мис: +1,2 фоиз (йил бошидан +1,18 фоиз).
Асосий қимматбаҳо металларнинг барчасида нарх ўсиши кузатилди. Олтин ўзининг юқори тебранувчан ҳафтасини тажрибадан ўтказди, шунга қарамай ҳафта якунида 15 долларга қимматлашди. Кумуш ва алюминий баҳоси мос равишда 0,84 доллар ва 106 долларга ўсди. Мис нархи ҳам ҳафтанинг охирида 0,04 долларга кўтарилди.
Нефт
- WTI: +0,75 фоиз (йил бошидан -10,92 фоиз);
- BRENT: +1,34 фоиз (йил бошидан -10,47 фоиз).
Кетма-кет 7 ҳафталик пасайишдан кейин нефт нархининг арзонлашуви тўхтади. Ҳисобот ҳафтасида нефтнинг WTI маркаси 0,54 долларга, BRENT эса 1,02 долларга ошди.
Валюталар















