Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги хонадондан йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг яширин омбори топилди
Сергели туманидаги хонадонда 1 млрд сўмлик пиротехника воситалари ва тамаки маҳсулотлари сақланаётгани фош этилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Сергели туманидаги хонадонда йирик миқдордаги пиротехника воситалари сақланаётгани аниқланди. Бу ҳақда Kun.uz’га Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, пойтахтнинг Сергели туманидаги аввалдан кузатувга олинган шахснинг хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилган. Жараёнда у ерда хорижда ишлаб чиқарилган ва муқаддам турли йўллар билан республикага олиб кирилган 162 153 дона салют ва петардалар, рақамли маркировка кодларига эга бўлмаган 9 500 қути тамаки маҳсулотлари сақланаётгани фош этилган.


Тезкор тадбир давомида олиб қўйилган пиротехника воситалари ва тамаки маҳсулотларининг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 1 млрд сўмдан ошмоқда. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида қиймати салкам 2,7 млрд сўмлик 3 млн 158 минг донадан зиёд пиротехника воситаларининг яширин айланмасига чек қўйилган.

Олдинроқ Фарғонадаги хонадондан 79,2 минг дона пиротехника воситалари топилганди.
Мавзуга оид
22:32 / 11.07.2026
Сергелида кўп қаватли тураржой қурилиши тўхтатилди
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03 / 04.07.2026