Жамият | 17:16 / 21.12.2023
15142
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда аҳоли ухлаётган вақтда хонадон эшигини очаётган ўғрилар пайдо бўлгани рад этилди

Ижтимоий тармоқда бу борада эълон қилинган хабарлар ўз тасдиғини топмаган.

Иллюстратив фото

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ўғрилар пайдо бўлгани, улар аҳоли ухлаётган вақтда хонадонлар эшигини очаётгани ҳақида хабарлар эълон қилинган. Бош прокуратура ушбу ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Аниқланишича, хабарда кўрсатилган ҳолатлар муқаддам ички ишлар органлари томонидан мазкур ҳудудлардаги видеокамераларда қайд қилинган ёзувлар, улардаги шахсларни аниқлаган ҳолда ўрганилган.

Ўрганиш натижасига кўра, ижтимоий тармоқда бу борада эълон қилинган хабарлар ўз тасдиғини топмаган.

"Шу боис, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан ҳар хил ҳақиқатга тўғри келмайдиган фейк хабарларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз", дейилади маълумотда. 

Ҳолат Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид