Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда пора эвазига ноқонуний виза расмийлаштирмоқчи бўлган хорижлик қўлга олинди
Афғонистон фуқароси вояга етмаган боласи учун виза олиш мақсадида масъул ходимга пора таклиф қилган.
Термизда тадбиркорлик билан шуғулланаётган шахс пора эвазига ноқонуний виза расмийлаштирмоқчи бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2023 йил 21 декабр куни Термиз шаҳрида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган Афғонистон фуқароси Д.С. Термиз шаҳрида яшаб турган, 2005 йилда туғилган фарзанди Д.А.нинг 5-6 ой визасиз Ўзбекистон ҳудудида яшаб туриши ёки виза расмийлаштириб бериши учун Сурхондарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси масъул ходимига 800 доллар пул таклиф қилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси масъул ходимининг билдиргисига асосан 2023 йил 23 декабр куни ИИВ Шахсий хавфсизлик бўйича Сурхондарё вилояти бошқармаси, ДХХ вилояти бошқармаси ҳамда прокуратура департаменти ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда Афғонистон фуқароси Д.С. 800 долларни пора тариқасида бераётган вақтида ушланган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда
Мавзуга оид
18:00 / 12.06.2026
Сурхондарёда уч йигит сувга чўкиб ўлди
20:37 / 03.06.2026
Сурхондарёда туғилган тўрт оёқли чақалоқ мураккаб жарроҳлик амалиётидан ўтди
14:58 / 12.05.2026
Судя ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди
09:15 / 30.04.2026