Жамият | 12:28 / 24.12.2023
57384
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда тўрт кишига қидирув эълон қилинди

Тошкент шаҳар ИИББ жуда кўп миқдорда товламачиликда гумонланаётган тўрт шахс терговдан қочиб яширингани ҳақида хабар берди.

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) билан тергов қилинаётган жиноят иши бўйича қуйидаги шахслар терговдан қочиб яширингани аниқланган: 

1.  1994 й.т. Мамажонов Дониёр Дилмуроджон ўғли;
2.  1985 й.т. Мухамедов Абдулла Абдурахманович;
3.  1992 й.т. Солиев Жамшид Абдулазизович;
4.  1964 й.т. Исамитдинов Хусан Хашимович.

Тергов томонидан ушбу шахсларга нисбатан қидирув эълон қилиниб, сиртдан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

«Ҳурматли фуқаролар, агар Сиз ушбу шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз ёки улардан жабр кўрган бўлсангиз ёхуд ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича хабар топсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига, 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади», дейилади қидирув хабарида.

Бундан олдинроқ, 18 декабр куни Тошкент шаҳрида оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумонланиб ҳибсга олинган 3 нафар шахс қочиб кетгани ҳақида эълон берилганди. Ўтган кунлар мобайнида уларнинг икки нафари ушланди, 23 декабр куни учинчи жиноятчи учун 40 миллион сўм миқдорида мукофот пули эълон қилинди.

Мавзуга оид