Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон президенти санкцияларни халқларнинг азият чекишига сабаб деб атади
Санкциялар оқибатида озиқ-овқатга муҳтож халқлар қийналаётгани таъкидланди.
Санкциялар эҳтиёжманд мамлакатларга Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатларидан озиқ-овқат маҳсулотларини олишига тўсқинлик қилувчи сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида маълум қилди.
«Таъминотга жорий геосиёсий вазият тўсқинлик қилмоқда, бу ерда санкциялар биринчи ўринга чиққан. Оқибатда озиқ-овқатга муҳтож халқлар қийналмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, ЕОИИ давлатларининг салоҳияти 600 миллионга яқин одамни боқишга қодир», деди Тўқаев.
Унинг қўшимча қилишича, «Евроосиё бешлиги» озиқ-овқат таъминотининг энг юқори даражасига эриша олган. Бироқ Қозоғистон раҳбарининг сўзларига кўра, ушбу мамлакатлардан жаҳон бозорига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти улуши пастлигича қолмоқда (2 фоиздан сал кўпроқ).
Аввалроқ Тўқаев Қозоғистон халқаро майдондаги баъзи ўзгаришларга қарамай, республиканинг стратегик ҳамкори бўлган Россия билан ҳамкорликни давом эттиришини маълум қилган эди.
Мавзуга оид
19:57 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди
10:25 / 24.06.2026
Тўқаев ва ЕИ етакчилари ҳамкорликнинг янги босқичини бошлади
18:07 / 22.06.2026
Қозоғистон университетлари Марказий Осиёда энг яхши деб топилди
08:21 / 22.06.2026