Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Варшава ва Тошкент ўртасида тўғридан тўғри парвозлар йўлга қўйилади
Варшава - Тошкент йўналиши бўйича парвозларга талаб юқорилигини ҳисобга олиб, 2024 йилнинг апрел-июн ойларида парвозлар ҳафтасига 4 марта амалга оширилади.
Варшава шаҳрида Ўзбекистон дипломатлари Польшанинг LOT Polish Airlines авиакомпанияси президенти Михал Фиёл билан учрашув ўтказди.
Полша томони маълум қилишича, авиакомпания 2024 йил март ойидан Варшава ва Тошкент ўртасида тўғридан тўғри парвозларни йўлга қўяди.
Михал Фиёл сўзига кўра, компания делегациясининг шу йил ёзидаги Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича Транспорт вазирлиги, Фуқаро авиацияси агентлиги, Uzbekistan Airports АЖ ҳамда Uzbekistan Airways АЖ вакиллари билан ўрнатилган алоқалар ўз самарасини бермоқда.
Авиакомпания президентининг таъкидлашича, анъанага кўра, биринчи рейсда Полша ташқи ишлар вазири ўринбосари, туризм вазири ўринбосари, парламент вакиллари вa бошқа расмий шахслар Ўзбекистонга учади.
Таъкидланганидек, Варшава - Тошкент йўналиши бўйича парвозларга талаб юқорилигини ҳисобга олиб, 2024 йилнинг апрел-июн ойларида парвозлар ҳафтасига 4 марта амалга оширилади. Шунингдек, Полша авиакомпанияси президенти йилига жами 40 минг йўловчи ташиш мумкинлигини қайд этди.
Мавзуга оид
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026