Ижтимоий тармоқларда маст ҳолда автомобил бошқарган шахсларнинг транспорт воситалари давлат фойдасига мусодара этилиши тўғрисида турли хабарлар тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бу борада расмий маълумот билан чиқди.

Қайд этилишича, маст ҳолда автомобил бошқарган шахсларнинг транспорт воситалари давлат фойдасига мусодара этилиши тўғрисида турли хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлик учун жавобгарликни кучайтириш ҳақидаги лойиҳа ишлаб чиқилган. Лойиҳада ушбу қоидабузарлик такроран содир этилса жиноий жавобгарлик белгилаш ҳам таклиф этилган.

Мазкур лойиҳада маст ҳолда автомобиль бошқарганлик учун жазо сифатида “транспорт воситасини давлат фойдасига мусодара қилиш” таклиф этилмаган.

“Тармоқлардаги айрим саҳифаларнинг маъмурларидан асоссиз маълумот тарқатиб, жамоатчиликни чалғитмасликларини сўраймиз”, дейилади ЙҲХХ хабарида.